ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Гурлан тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасасининг 14 нафар муҳандис-гидротехник ҳамда сув хўжалиги назоратчиларига скутер, планшет ва махсус кийим-бошлар топширилди.
Ушбу муассаса ҳисобида 162.8 км хўжаликлараро каналлар ва 465.2 км ички ариқлар мавжуд бўлиб, улар 14 та ҳудудга бўлинган. Юқоридаги тадбирлар эса мазкур ҳудудлардаги фермерлар ер майдонлари ва аҳоли томорқаларига сувнинг ўз вақтида етиб бориши, тенг тақсимланиши ҳамда сувнинг ҳисоб-китоби назоратида катта роль ўйнайди. 
Ўз навбатида ишчи-ходимлар давлатимиз томонидан яратилаётган бундай шароитлардан мамнун эканликларини билдиришди.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)