Хоразм вилояти

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Сув йўқотишларни олдини олиш мақсадида вилоятимиздаги суғориш тизимларида қуриш ва реконструкция қилиш давом эттирилмоқда.
Хусусан, айни кунларда Ҳазорасп туманидаги 15 км узунликдаги “Мухомон” каналида бетонлаш амалга оширилмоқда. Шу кунгача объектнинг 9 км қисмида ишлар бажарилган. Мазкур канал ҳудуднинг 2 500 гектар ер майдонини сув билан таъминлашга хизмат қилади.
Маълумот ўрнида, жорий йилда вилоят бўйича 17 та, яъни умумий 39,8 км узунликдаги каналларни қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда бетонлаш режалаштирилган бўлиб, бугунгача 22,5 км қисмида ишлар якунланган.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)