9 МАЙ – ХОТИРА ВА КАДРЛАШ КУНИ

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Хоразм вилоятида ҳозирда беш нафар иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари истеқомат қилади. Шулардан бири Аминбой ота Матниёзов Янгиариқ туманида яшайди. Аминбой ота айни кунда 100 ёшга кирган бўлсада ўзи жуда тетик ва бардам хис қилади.
Бугун, Хоразм Мелиоратив экспедицияси ходимлари Аминбой отани хонадонига ташриф буюриб уларни қутлуғ байрамимиз – “Хотира куни” билан табриклаб отахон билан учрашдилар. Аминбой ота “Дунёда ҳеч қачон уруш бўлмасин, доимо тинчлик бўлсин” – дея қўлларини дуога очиб барчага бахтли, саодатли ҳаёт кечиришларини тиладалар.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши ва фронт орти қатнашчиларининг сони 174 нафарни ташкил этади. Уларнинг 100 ва 100 ёшдан ошганлари 25 нафарни, энг кичиги 78 ёшда, ва энг каттаси 112 ёшни ташкил этади.

Уруш фахрийлари билан учрашувлар давом этмоқда.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)