Ушбу қўмондонлик штаб ўқув машқларда сув хўжалиги раҳбар ва ходимларига канал ва хўжаликлараро ариқ-зовурларни фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш, бундай вазиятлар юзага келганда тадбирларни режалаштириш ҳамда оқибатларни бартараф этишда амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш борасида, қолаверса сув тошқини ҳавфи бор аҳоли яшаш ҳудудларидаги инфратузилмаларини яхшилаш ва аҳолини содир бўлиши мумкин бўлган сув тошқинида тўғри ҳаракат қилиш кабилар ўргатилди.
- ушбу ўқув машғулотларда табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш бўйича ҳаракатлар режасини тузишни ўрганиш, моддий-техника, асбоб-ускуналар ва бошқа воситалар таъминотини ташкиллаштириш чора-тадбирлари ўргатилди. Қолаверса, турли вазиятлар мисолида машқлар бажарилиб ҳаракатлар стратегияси ишлаб чиқилди - дейди Ўткир Рўзметов, Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Меҳнат муҳофазаси, техника ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича етакчи мутахассис.