ЁШЛАР БИЛАН ИШЛАШ, УЛАРГА ҲАЁТДА ЎЗ ЎРНИНИ ТОПИШДА ЯНГИЧА ЁНДАШУВ

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш ҳамда улар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш юзасидан жуда ката ишлар амалга оширилмоқда.
Айниқса 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшларнинг ижтимоий аҳволи, қобилияти ва қизиқишлари ўрганилиб, улар билан манзилли, аниқ мезонлар асосида ишлаш ташкил қилинди.
Шу жумладан, Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи Тоиров Одилбек Рахимберганович ҳам 50 нафар ушбу ёшдаги ёшлар билан яқиндан танишди.

- Эндиликда эътиборга муҳтож ёшларнинг ҳар бирига алоҳида эътибор қаратилиб, уларнинг ҳаётда ўрнини топишида, ижтимоий ҳаётга мослашишида, соғлом турмуш тарзи кечиришида индивидуал иш фаолияти ташкил этилди. Уларнинг ота-оналари ва маҳалла масъуллари билан биргаликда самарали профилактик ишлар олиб борилмоқда, қолаверса барча керакли кўмаклар берилиб борилади – дейди Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ бошлиғи Одилбек Рахимберганович.



Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)