БОҒОТДА ХЎЖАЛИКЛАРАРО КАНАЛЛАР ТОЗАЛАНМОҚДА

Bosh sahifa / Axborot xizmati

Суғориш тармоқларида лойқа чўкиндиларни тўпланиб қолиши тармоқни фойдали иш коэффициентини пасайтиради. Буни бартараф этишда уларни турли чўкиндилардан тозалаш ишлари доимий равишда амалга оширилиши лозим. 

Шундай тадбирлардан бири ҳозирги кунда Боғот туман ирригация бўлими томонидан туманнинг Қипчоқ қишлоғидан кесиб ўтувчи, узунлиги 6.5 км бўлган “Атов” каналининг 4.5 км қисмида механизмлар ёрдамида лойқадан тозалаш ишлари бажарилмоқда.

- Умуман олганда жорий йилда Боғот туман ирригация бўлими тасурруфидаги хўжаликлараро каналлар бўйича 49,6 км тозалаш, 8 дона гидротехник иншоот ва 6 дона гидропостни таъмирлаш, шунингдек, 67.6км ички канал ва ариқларни механизм ёрдамида ва 561.4 км қисмини эса қўл кучи ёрдамида тозалаш ишлари режалаштирилган. Барча ишлар режа асосида давом этмоқда – дея такидлайди Боғот тумани ирригация бўлим бошлиғи Улуғбек Матякубов.


                  Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати



Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)