БАРАБАНЛИ ЁМҒИРЛАТИБ СУҒОРИШ

Bosh sahifa / Axborot xizmati

Янгибозор туманининг навбатдаги илғор технологиялардан фойдаланаётган фермер хўжаликлари билан яқиндан танишар эканмиз туманнинг Оёқдурман қишлоғида жойлашган “Қўчқаровлар замини” фермер хўжалигига ташриф буюрдик.

Фермер хўжаликнинг 15 гектар буғдой даласида ёмғирлатиб дискрет суғориш технологияси муваффақиятли ишга туширилган.

Фермер хўжалиги раҳбари Қучқаров Қучқарбекнинг айтишича ушбу тизим юқори самарадорлиги бу сувни 40%га тежашлиги, махсус суғориш тармоқлари қурилишини талаб қилмаслиги, суғориш жараёнида тупроқда илдиз қатламда намнинг ортиши ҳамда шу суғорилаётган майдоннинг юзасида ҳаво ҳароратини пасайтириши билан ажралиб туришидадир.

Янгибозор туман ирригация бўлимининг Сув тежамкор технологиялар бўлими мутахассиси Рўзмат Абдиримовнинг маълум қилишича ушбу тизимни ишга туширишда "Навои ишонч гиламлари" МЧЖ билан шартнома асосида қурилиш монтаж ишлари бажарилган. Қолаверса туманда сув тежамкор технологияларни жорий қилишда туман ирригация бўлим мутахассислари яқиндан ҳамкорлик қилиб қурилиш монтаж ишлари ташкиллаштирилмоқда.


Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати



Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)