Одилбек ака 1973 йил 31 мартда Янгиариқ туманида таваллуд топган. У 1990-1995 йилларда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш мухандислари институтида тахсил олиб ҳозирги кунга қадар вилоятимиз ва республикада сув хўжалиги соҳа ривожига ўз хиссасини қўшиб келмоқда. Қилган самарали меҳнатлари эътироф этилиб 2021 йилда “Сув хўжалиги аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Одилбек ака катта тажриба ва билимга эга раҳбар, дунёқараши кенг, маънавияти бой инсон сифатида ҳаммамизга нафақат раҳбар балким устоз сифатида қадрланади. Бу инсоннинг камтарлиги, камсуқумлигини кўриб ҳаммамиз сабоқ оламиз десак муболаға бўлмайди. Бутун жамоамиз номидан Тоиров Одилбек Рахимбергановичга шарафли ва машаққатли фаолиятида доим муваффақиятлар ёр бўлишини ва келгусидаги истаклари ва лойиҳалари амалга ошишини ва албатта икки дунё бахт-саодатига эришишини тилаб қоламиз!