КОЛЛЕКТОР БЎЙЛАРИДА ЎРДАК ВА ҒОЗЛАР БОҚИЛМОҚДА

Bosh sahifa / Axborot xizmati

Кейинги йилларда давлат идора ва ташкилотларида ёрдамчи хўжаликларни юритиш орқали ташкилотни ривожлантириш ва ишчи-ходимларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш, уларни қўшимча рағбатлантириш масалаларига алоҳида эътибор бериляпти. 

Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳам бу борада катта ютуқларга эришмоқда. Жумладан, ҳавза бошқармасининг Урганч туман ирригация бўлими тасурруфидаги Дўрман коллекторида, Янгибозор туман ирригация бўлими тасарруфидаги Бўзқалъа коллектори ва Қиличниязбой коллекторларида ҳамда Мелиоратив экспедиция бошқармаси тасарруфидаги Янгибозор туманидан кесиб ўтувчи Аташев коллекторлари объектларидан ҳам унумли фойдаланиб у ерда юзлаб ўрдак ва ғозлар етиштириш йўлга қўйилди. Коллектор бўйларида ўрдаклар учун қулай шароит яратилиб коллекторнинг маълум қисми ҳимоя тўрлари билан иккала томондан ўралган бўлиб, улар бемалол сувда ва қуруқликда ҳаракат қила олишади. 

- Маълумки, ўрдаклар турли парранда касалликларига чидамли ҳисобланади шунинг учун уларни боқиб купайтириш қийинчилик туғдирмайди. Қолаверса, улардан ҳозирда нафақат гўшт махсулотлари мақсадида балки кўплаб миқдорда тухум ҳам олинади. Умуман олганда, бизнинг бошқармамиз доираси ҳозирда ёрдамчи хўжаликларни турли тармоқларда ривожлантиришда тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Масалан, мева боғларни барпо этиш, лимон ва турли озиқ-овқат махсулотларини етиштириш, чорвачилик, паррандачилик кенг йўлга қўйилган. Албатта буларни барчаси тизимни ривожлантиришга ва ходимларни моддий рағбатлантиришга қаратилган – дейди Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи Тоиров Одилбек Рахимберганович.


Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати



Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)