МЕЛИОРАТИВ ЭКСПЕДИЦИЯ ИШЧИ-ГУРУҲИ ФАОЛ

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ ҳузуридаги Мелиоратив Экспедицияга қарашли Боғот тумани ҳудудидаги “Озёрный” магистрал коллекторининг ПК851+50 ва ПК902+00да, ва Янгиариқ туманидаги “Озёрный” магистрал колекторининг ПК663+00даги гидротехник иншоотларни таъмирлаш, янгидан бўяш ва ён атрофларини тозалаш ишлари ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилди.
- Айтиш жоизки, баҳор фаслида табиат уйғонади ва хамма ёқда ёшариш янгиланиш даври бошланади, шу каби жамоамизнинг ишчи гуруҳи томонидан мелиоратив тизимнинг хизмат кўрсатиш зонаси ва объектларини ишчи гуруҳларимиз томонидан мелиоратив объектлар ҳолатини ҳар йили кузги-қишки тадбирлардан кейин бўлган даврда қайта ўрганиб чиқадилар. Жумладан, айни кунларда коллектор ўз вақтида турли чиқиндилардан халос этиш, тозалаш тадбирларини амалга ошириш ишлари ташкиллаштирилмоқда. Ундан ташқари, коллекторга туташ ҳудудларда ободонлаштириш ишлари бажарилмоқда – дейди Эркин Очилов “Озёрный” магистрал колекторининг ПК902+00 масъул ходими.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)