Ерга ер қўшиш ва лазер текислаш ишлари олиб борилмоқда

Bosh sahifa / Axborot xizmati

Кейинги йилларда соҳада амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар натижасида фермер хўжаликларининг ер участкаларидан, айниқса, дала четлари, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари бўйларидаги ерлардан фойдаланишга муносабат ўзгарди, ушбу ерларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш орқали қўшимча даромад олиш ҳамда ўз ходимларининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш борасида салмоқли ижобий натижаларга эришилмоқда. 


Бу борада олиб борилаётган ишлар юзасидан Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ бошлиғи Одилбек Тоиров шундай дейди: Хоразм вилояти бўйича жами 10473 км узунликда коллектор-дренаж тармоқлари мавжуд бўлиб, 2022 йил давомида коллекторлар – зовур тармоқлари бўйидаги рошларни текислаш ҳисобидан жами 2000 гектар ер майдонлар очилди. Шундан, Сув хўжалиги ташкилотлари хисобидан 171.5 гектар, агрокластер хўжаликлар томонидан 690 гектар ва фермер хўжаликлари томонидан 1138.5 гектар ер майдонлари очилиб фойдаланилмоқда. Жорий 2023 йилга бўлса 1400 гектар, шундан Қўшкупир туманида 250 га, Шовот туманида 150 га, Тупроққалъа туманида 1000 га майдон очилиши ҳисобига ушбу ерларни фойдаланишга киритишни режалаштирилганмиз. 
Қолаверса, ҳозирда ерларни лазер текислаш ишлари ҳам кенг кўламда амалга оширилмоқда. Биламизки, лазер текисланган далада нафақат сув тежашга, балким юқори ҳосил олишга ҳам эришилади – дея таъкидлади Одилбек Тоиров, Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ бошлиғи.


Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати



Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)