ХОРАЗМЛИК СУВЧИЛАР "ЗАКОВАТ"ДА

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Иқтидорли ёшларнинг мантиқий билимларини ошириш, уларни саралаш ва интеллектуал ўйинларга кенг жалб қилиш, ушбу ўйинлар ташкил қилинишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва зарур шарт-шароитлар яратилишига доир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йилнинг 20 январдаги ПҚ-96-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида айни кунларда бутун республика бўйлаб сув хўжалиги соҳасидаги ходимлар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилмоқда. Жумладан, бугун Хоразм вилоятидаги барча сув хўжалиги ташкилотларининг ходимлари танланиб 10та жамоа шакллантирилиб, Заковат интеллектуал ўйинида фаол иштироқ этдилар. 
“Заковат интеллектуал клуби Хоразм вилояти бўлими” раҳбари Азамат Маткаримов раислигида олиб борилган ушбу ўйин жуда қизиқарли ва қизғин тарзда бўлиб ўтди. 
Ушбу заковат интеллектуал беллашувида Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг ходимларидан йиғилган “Мухандислар” жамоаси ғолиб бўлди, жамоа сардори ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.- “Заковат” турли соҳага кириб келганидан ва буни анъанага айланганидан жудаям хурсандмиз. Бундай тадбирлар барчани интеллектуал салоҳиятини ва китобга бўлган қизиқишини оширишига хизмат қилади. Мана бугун бизни жамоа ғолиб бўлди. Худо хохласа кейинги бўладиган вилоятлараро ўйин босқичида ҳам ғолиб чиқишга ҳаракат қиламиз – дейди Тимур Машарипов, Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ “Ирригация тизимлари ва суғориш тармоқларидан фойдаланиш бўлими” бошлиғи.

Хоразмлик сувчиларга омад тилаб ва кейинги босқичларни кутиб қоламиз!

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)