Сайёр ўқитиш курслари ўтказилмоқда

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги” ПФ-6024 сонли Фармонининг “Йўл харитаси”даги 2-иловада белгиланган вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида:
Сув тежовчи суғориш технологияларини лойиҳалаш, жорий этиш ва уларни ишлатиш бўйича малакали мутахассислар ва соҳа олимлари тавсиялари асосида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларга даврий равишда сайёр ўқитиш курсларини ҳамда кўргазмали ўқув семинарларини ўтказиш кўзда тутилган эди. 
Шу мақсадда, жорий йилнинг 14-феврал куни, Сув хўжалиги вазирлиги, олий таълим муассасалари ва илмий тадқиқот институтларининг профессор ўқитувчилари билан биргаликда, сув тежовчи технологиялардан фойдаланиш, агротехник тадбирларни амалга ошириш ҳамда "Агро-субсидия" ягона ахборот тизимидан фойдаланиш бўйича кўргазмали ўқув семинар ўтказилди. Ўқув семинар куннинг биринчи ярмида вилоятнинг Боғот туманида ва иккинчи ярмида Қўшкўпир туманида ўтказилди. 
Унда, Д.Кдирбаев (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги), Ш.Шодиев (Сув муаммолари илмий тадқиқот институтининг Бухоро филиали), М.Саримсоков (“ТИҚХММИ” миллий тадқиқот университети Бухоро филиали, Б.Рахмонов (“Агробанк”), Ш.Имомалиев (Ахборот таҳлил ва ресурс маркази бош мутахассиси) презентация қилдилар. Семинар давомида Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ва туман ирригация бўлимлари раҳбарлари ва мутахассислари, фермер хўжалиги раҳбарлари, илмий марказлардан мутахассислар қатнашдилар.
- Вилоятимизда ўтган 2022 йилда сув тежовчи технологиялар 49 906 га майдонда жорий қилинган бўлса бу йилга келиб 43479 га майдонга жорий қилиниши режалаштирилган. Қолаверса ҳар йили мутахассисларимиз сув тежамкор технологияларни қўллаш ва бошқаришга қаратилган махаллий ва четэл ташкилотлари томонидан ўтказилатган тренингларда қатнашиб ўз билим ва савияларини ошириб бормоқдалар – дейди Д.Камолов - Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари.Семинар давомида суғоришда замонавий ва ресурс тежовчи технологиялар мавзуси муҳокама қилинди, қолаверса билим ва кўникмалар оширилди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати 


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)