ХОРАЗМЛИК ФЕРМЕР: ДАЛАМГА КЕЛИНГ, КЎРИНГ, ИШОНЧ ҲОСИЛ ҚИЛИНГ

Bosh sahifa / Axborot xizmati
“Долзарб 30-кунлик: ҳосилга-ҳосил қўшиш тадбирлари” доирасида Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ, Хоразм вилоят прокуратураси ҳамда махсус хизмат ходимларидан ташкил топган ишчи гуруҳи жойларга чиқиб, экинларни парваришлаш ва суғоришни ташкил этиш бўйича амалий кўмак бермоқда, соҳада илмий ечим ва инновацияларни қўллашнинг аҳамияти тўғрисида тушунтириш ишларини олиб бормоқда.
Ишчи гуруҳи Хонқа тумани Мадир ҳудуди Илғор маҳалласидаги “Диёрбек Жуманиязов” фермер хўжалиги даласини келиб кўрди. Ушбу фермер хўжалигининг экин майдони 78,2 гектар бўлиб, 38 гектарида ғўза экилган. Шундан 20 гектари томчилатиб суғориш технологияси ёрдамида суғорилади.
Ишчи гуруҳи янги технологияни ишлатиш жараёнлари билан танишди, мутахассислар ундан фойдаланиш бўйича фермерга тавсияларини берди.
– Сув тежовчи технологиялар қандай афзалликлар беришини 3–4 йил олдин билган бўлсамда, ўз даламда ўрнатишга имкон бўлмай юрган эди. Мана бу йил илк бор пахта даламда томчилатиб суғоришни синаб кўрдим. Натижаси ҳақида нима дейман, яхшиси ўзларингиз даламга келинг, кўринг, ишонч ҳосил қилинг, – дейди “Диёрбек Жуманиязов” фермер хўжалиги раҳбари Аҳмад Жабборов.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати



Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)