Вилоятда томчилатиб суғориш тизимини кенг жорий этилиши назоратга олинди

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Бугун, 2022 йил 7-июль куни вилоятнинг Янгибозор тумани Қаландардўрмон худудидаги “Yangibozor textile agro cluster” МЧЖнинг пахта майдонида вилоят миқёсида катта ўқув-семинар ташкил этилди. Ушбу семинар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 1-мартдаги “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада такомиллаштириш чора-тадирлари тўғрисида”ги ПҚ-144-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда 2022 йилда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилувчи қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқарувчилар, шунингдек жорий йилда рўй бераётган сув танқислигини юмшатиш бўйича соҳага алоқадор ходимларнинг билим ва кўникмаларини ошириш мақсади кўзда тутилди. 
Унда, Ўзбекистон Республика Сув хўжалиги вазирлиги, Хоразм вилоят сув хўжалигининг барча раҳбар ва тегишли мутахассислари, илмий ходимлари, ҳамда кластер ва фермер хўжалиги раҳбарлари уюшқоқлик билан иштироқ этдилар. Дарҳақиқат, ҳозирги кундаги сув ресурсларини бошқарувида замонавий ва ресурс тежамкор технологиялардан фойдаланишни талаб этади. 

Маълумотларга кўра, жорий йилга Хоразм вилоятида 5016 гектар майдонга томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш режалаштирилган бўлса, ҳозирги кунга қадар 3979 гектар майдонда ишлар амалга оширилди. Албатта бу кўрсатгичларни бирданига юқорига кўтарилмаётганига бир нечта сабаблар бор, мисол учун вилоянинг туман жойларидаги электр таъминоти яхшимаслиги, қурувчи ташкилотларни томчилатиб суғоришнинг шланглари борасидаги муаммолар, технологиядан фойдаланишдаги тўлиқ ва кенг тушунчалар берилмаслиги, ва албатта фермерларнинг технологиядан нотўғри фойдаланишлари ва одатий усулда яъни далани бостириб эгатлаб суғориш усулига кўникиб қолганликлари кабиларни келтиришимиз мумкин.
Туман ирригация бўлимининг маълумот беришича, Янгибозор туманида 2022 йилда жами 1420 гектар майдонда томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш режалаштирилган бўлиб, шундан хозирда 386 гектар майдонда қурилиш ишлари олиб борилмоқда ва тез кунларда якунига етказилади, айни кунда 67 гектар майдонда тўлиқ ишга туширилган. Бунда, қурувчи корхона “Онур плас” билан шартнома қилинган. 
Ҳозирги кунда, вилоятда томчилатиб суғориш тизимини кенг жорий этилиши алоҳида назоратга олинмоқда.
Х.Машарипова
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот котиби


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)