Тадбирда “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети битирувчи талабалари иштирок этди.
Учрашув давомида сув хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, мавжуд бўш иш ўринлари, ёш мутахассислар учун яратилган имкониятлар ҳамда ишга қабул қилиш тартиби ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
49 нафардан ортиқ битирувчи иштирок этган тадбирда очиқ мулоқот ўтказилиб, мутахассислар томонидан барча саволларга атрофлича жавоб қайтарилди.
Тадбир доирасида иш берувчилар билан ташкил этилган суҳбатлар натижасида 17 нафар ёш мутахассис ишга қабул қилинди.
Жумладан, Насос станциялари ва энергетика бошқармасига 7 нафар, Мелиоратив экспедицияга 4 нафар ҳамда “Шовот-Қуловот” ирригация тизими бошқармаси ҳамда Хива ва Янгибозор туманлари “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаларига 2 нафардан битирувчилар мавжуд бўш иш ўринларига ишга қабул қилиниб, меҳнат шартномалари тузилди.
Шунингдек, кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижасида малака талабларига жавоб бермайдиган 19 нафар ходимлар аниқланиб, 17 нафари ўзларига мос бўлган иш ўринларига ўтказилди ҳамда 2 нафари билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинди.Ҳозирда олий таълим муассасалари битирувчиларини ишга жойлаштириш ҳамда кадрларни жой-жойига қўйиш ишлари давом эттирилмоқда.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати






