Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги “Шовот-Қуловот” ирригация тизими бошқармаси ёрдамчи хўжалигининг бир гектар майдонида етиштирилган ғалладан юқори ҳосил олиниб, 82 нафар ишчи-ходимларнинг ҳар бирига 50 килограмдан тарқатилди.
– Эндиги вазифа ғалладан бўшаган майдонларга мош, ловия, сабзи, картошка, пиёз, қовун-тарвуз, помидор, бодринг экиш, – дейди “Шовот-Қуловат” ИТБ бошлиғи ўринбосари Зерипбой Норметов. – Бу мутахассис-ходимларимизнинг моддий манфаатдорлиги янада ортишига хизмат қилади.