ҲАРБИЙ ХИЗМАТДАН ҚАЙТГАН ТАЛАБАЛАР ДУАЛ ТАЪЛИМГА ЖАЛБ ЭТИЛДИ

Bosh sahifa / Axborot xizmati
2026 йил 2 июль куни “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университетининг “Сув хўжалиги ва мелиорация” таълим йўналиши 3-босқич талабалари “Тармоқ-корхона-олийгоҳ” тизими доирасида Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига малакавий амалиёт ўташ учун келишди.
Шу муносабат билан ташкилот раҳбари ёрдамчиси Д.Кенжаев ёшлар билан учрашди ҳамда бўлажак мутахассисларга “дуал таълим” тизимининг моҳияти ва аҳамиятини батафсил тушунтириб, Хоразм вилояти сув хўжалиги объектларида хавфсизлик қоидаларига риоя этиш бўйича зарур йўриқномалар берди.
Амалиёт жараёни самарадорлигини ошириш ҳамда битирувчиларни бўлғуси иш жойлари билан яқиндан таништириш мақсадида муҳим келишувга эришилди: 4 нафар талаба ўзлари истиқомат қиладиган ҳудудлардаги сув хўжалиги давлат муассасаларига тақсимланди.
Бундай ёндашув талабаларга ўз яшаш ҳудудларидаги соҳавий муаммоларни ўрганиш ва амалий кўникмаларини мустаҳкамлаш орқали келажакда ўзлари танлаган жойларда муносиб фаолият юритишларига хизмат қилади.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)