ХОРАЗМДА МАХСУС ХИЗМАТ ХОДИМЛАРИ УЧУН СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Жорий йилнинг 22 июнь куни Хоразм вилояти туман ирригация бўлимлари ҳамда сув хўжалиги махсус хизмати гидрометрларига сув истеъмолчиларининг сув олиш жойларида сувни бошқариш ва ҳисобини юритишда сув ўлчаш воситалари билан жиҳозлаш бўйича тавсиялар бериш ва малакасини ошириш юзасидан семинар ўтказилди. Семинар Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ, Сув муаммолари илмий-тадқиқот маркази ҳамда Давлатлараро мувофиқлаштирувчи сув хўжалиги комиссияси илмий-ахборот маркази (НИЦ МКВК) ҳамкорлигида ташкил этилди.
Кун тартиби икки қисмга - амалий ва ўқув семинарга ажратилиб  ташкил этилди. 
Унда тренерлардан НИЦ МКВК директор ўринбосари Шавкат Кенжабаев, НИЦ МКВК бош мутахассиси Рустам Маъсумов, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бошқармасидан Т.Қаюмов, Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ бошлиғи 1-ўринбосари Д.Камолов, СМИТМ директори О.Эшчанов, СМИТМ кичик илмий ходимлари И.Султанов ва Э.Собировлар томонидан дала шароитида сув ўлчаш воситалари ва усуллари, сув ўлчашни рақамлаштириш, сув тезлигини ва сатхини ўлчаш усуллари ва воситалари  каби мавзуларда Хонқа тумани, Намуна қишлоғи ҳудудида жойлашган “Отабек Гарчак” фермер хўжалигининг Мадир-ёп ички хўжаликлараро каналининг сув олиш қисмида кўргазмали тарзда намойиш  этилди.
Унда Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ ва унга тегишли ташкилотлар, туман ирригация бўлимлари ва махсус хизмат бўлимларининг гидрометрлари ҳамда СМИТМ ходимлари қатнашдилар.
Дала шароитида кўргазмали семинардан сўнг ўқув қисмига ўтилиб унда Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ мажлислар залида мутахассислар томонидан мавзуга доир презентациялар қилиниб сўнгра савол-жавоблар тарзида муҳокамалар қилинди.

Х.Машарипова
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот котиби



Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)