МЕНИНГ ИШ ЖОЙИМ — ИФТИХОРИМ

Bosh sahifa / Axborot xizmati
23 июнь — БМТ Давлат хизмати куни бўлиб, ушбу сана жамият ривожида давлат хизматчиларининг ўрнини эътироф этиш, уларнинг фаолиятини қадрлаш ҳамда хизмат кўрсатиш сифатини оширишни тарғиб қилиш мақсадида бутун дунёда кенг нишонланади.
Мазкур сана БМТ Бош Ассамблеясининг 2002 йил 20 декабрдаги 57/277-резолюцияси билан таъсис этилган.
Давлат хизматчиси бўлиш — бу шунчаки касб ёки маълум бир лавозимда ишлаш эмас, балки юрт тинчлиги, Ватан равнақи ва халқ фаровонлиги йўлида хизмат қилиш демакдир.
Бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар давлат идоралари ходимлари зиммасига улкан масъулият юклайди.
Муҳтарам Президентимиз таъкидлаганларидек, “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”. 

Ушбу тамойил бизнинг жамоамизнинг, яъни Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ва тизим ташкилотлари хизматчиларининг ҳам кундалик фаолиятидаги бош мезони ва асосий шиорига айланган.

“Сув — ҳаёт манбаи. Бизнинг ташкилот эса ана шу ҳаёт манбаини тизимли бошқариш, далаларга, хонадонларга етиб боришини таъминлаш билан шуғулланади. Менинг иш жойим — менинг ифтихорим, чунки биз қилаётган меҳнат тўғридан-тўғри юртимиз фаровонлигига, ризқ-рўзимиз бўлган деҳқончилик ривожига хизмат қилади. Одамларга оби ҳаёт етказиб беришдек хайрли ишда иштирок этаётганимдан фахрланаман”, - дейди Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ, Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўйича бош мутахассис Лайло Машарибова. 

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)