
Унда тумандаги фермер хўжаликлари томонидан сув тежамкор суғориш технологиялари қўлланилиш ҳолатлари ўрганилди.
Жумладан, “Галди бобо ўғли Йўлдош”, “Ёқуб бобо ўғли Омон”, “Аброрбек”, “Қурбонбой Содиқ”, “Рўзмат Матёз” ва “Дилшод” фермер хўжаликларининг ғўзани томчилатиб суғориш технологияси жорий этилган жами 139,9 гектар экин майдонларида бўлиб, мазкур қурилмаларни техник кўрсаткичларга риоя этилган ҳолда ўрнатилганганлиги, сув йиғиш ва сув тиндиргич ҳовузлари талаб даражаларига мослиги кўздан кечирилди.
Шу билан бирга, кузатув ишлари натижалари таҳлилига кўра, фермерларга илмий-техник ва амалий тавсиялар берилди.Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати





