СУВ ТЕЖОВЧИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ҚЎЛЛАШ ҚАМРОВИ КЕНГАЙМОҚДА

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманидаги “Шерободли Асадбек” фермер хўжалиги экин даласида сув тежовчи технологияларнинг афзалликларини тушунтириш бўйича туман фермерлари билан тарғибот учрашуви ўтказилди.
Ушбу фермер хўжаликнинг 17 гектар ер майдонида “Шинжон усули”да пахта экилган бўлиб, иштирокчиларга унинг мисолида мазкур технологияни ўрнатиш ва ишга тушириш механизмлари, шунингдек, афзалликлари хусусида маълумотлар берилди. 
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 апрелдаги “Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 206-сонли қарори мазмун ва моҳияти тушунтирилди. 
Хусусан, мазкур қарор билан тасдиқланган низомга асосан субсидия Давлат бюджетидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва технология туридан қатъи назар, ҳар бир контурга жорий қилинган технология учун фақат 1 маротаба ажратилиши, талабгор субсидияни олиш учун ўзига тегишли экин ер майдонларини контурлар ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари турлари кесимида белгиланган тартибда Агропорталга киритган бўлиши ва талабгор субсидия ажратилиши учун Агропортал орқали электрон шаклда ариза билан мурожаат қилиши кераклиги таъкидлаб ўтилди.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)