ХАЗОРАСПЛИК ФЕРМЕР КАРТОШКА ДАЛАСИДА ТОМЧИЛАТИБ СУҒОРИШНИ ҚЎЛЛАМОҚДА

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Хазорасп тумани Бўстон худудида пахта-ғалла йўналишида фаолият олиб бораётган “Рахимбой Нуржон” фермер хўжалигининг раҳбари Джуманиязов Нодиржон йилдан-йилга сув танқислигини муаммосини кучайиб бораётганлиги бартараф этиш мақсадида 2021 йилда 20.2 гектар пахта майдонларида сув тежайдиган технологияларидан бири - томчилатиб суғориш тизимини жорий қилган эди. Ушбу тизимни жорий қилганлиги боис унга давлатимз томонидан 172 912 000 сўм субсидия берилган. 
Хозирда, сув тежамкор технологияни қўллашдаги фойдасини кўрган фермеримиз жорий 2022 йилда яна 5 гектар картошка майдонига ҳам томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилди. “Рахимбой Нуржон” фермер хўжалигининг раҳбари Нодиржон Джуманиязовнинг айтишича, кутилаётган хосилдорлик хозирданоқ икки баробарга ошаётганлигига гувоҳ бўлишингиз мумкин. 
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)