ЁРДАМЧИ ХЎЖАЛИКЛАР ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Хоразм вилояти

Сув хўжалиги объектлари атрофидаги ҳимоя зоналаридаги ер майдонларидан унумли фойдаланган ҳолда у ерларда ёрдамчи хўжаликларни ташкил этиш нафақат ходимларни моддий рағбатлантиришга, балки ушбу ҳудудлар флора ва фаунасининг биологик хилма-хиллигини оширишга ва бу орқали табиатни муҳофаза қилишга хизмат қилади.
Шу муносабат билан жорий йилнинг 12 апрель санасида Урганч туманидаги “Юқорибоғ” коллекторида Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси раҳбари Э.Нурметов бошчилигида семинар ўтказилди.
Унда вилоят сув хўжалиги тизим ташкилотлари раҳбарлари иштирок этишди.
Семинарда ташкилотлар тасарруфидаги гидроиншоотлар ҳудудларида ўрдакхоналар ташкил этиш ва мавжудларида эса уларнинг сиғимини кенгайтиришга қаратилган чора-тадбирлар амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Шу билан бирга, мутахассислар томонидан ўрдак боқиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган бўлиб, уларни амалда қўллаш  юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Ҳозирда вилоятимиз сув хўжалиги ташкилотларида 100 минг дона ўрдак етиштириш учун канал ва коллекторлар бўйларининг 73 та нуқтасида уларни парваришлаш учун махсус хоналар ташкил этиш бўйича бир қатор ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан:
45 таси олдиндан қурилган;
15 тасида ўрдакхона сиғими кенгайтирилмоқда;
13 таси янгидан қурилмоқда.
Хулоса қилиб айтганда, сув хўжалиги объектлари атрофидаги ер майдонларида ўрдакхоналар ташкил этиш, экологик барқарорликни таъминлаш ва ташкилотларнинг иқтисодий ривожланиши учун самарали стратегия ҳисобланади. 

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)