ФУҚАРОЛАРНИНГ СУҒОРИШ ТАРМОҚЛАРИ БИЛАН БОҒЛИҚ МУАММОЛАРИ АМАЛИЙ ЕЧИМ ТОПМОҚДА

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Хоразм вилояти, Тупроққалъа туманининг “Пастом” маҳалласи аҳолиси вакиллари Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраевнинг сайёр қабулида ўз ҳудудларидан оқиб ўтувчи “Подакўли” захкаши билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилишган эди.
Ушбу мурожаат юзасидан Вазирнинг оператив равишда берган топшириқларига асосан Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси, Мелиоратив экспедиция ҳамда “Туямўйин гидроузелидан фойдаланиш” бошқармалари раҳбарлари томонидан объект ҳолати жойига чиқиб ўрганилиб, аниқланган муаммоларни тез фурсатларда ҳал этишга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилди.
Хусусан, захкаш махсус техника ёрдамида тозаланди ва бунинг натижасида унинг сув ўтказувчанлик қобилияти тикланди.
Бундай амалий ёрдамдан миннатдор бўлган аҳоли номидан ушбу МФЙ раиси ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига ташаккурнома хатини жойлаштирган.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)