ПАРРАНДАЧИЛИК - ЕТТИ ХАЗИНАНИНГ БИРИ

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Сув хўжалиги тизимида меҳнат қилаётган ходимларни моддий қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб шарт-шароитлар яратиш ва бу орқали меҳнат самарадорлигини ошириш мақсадида вилоятимиз сув хўжалиги ташкилотлари томонидан бир қатор амалий чоралар кўрилмоқда.
Хусусан, насос станциялари ва суғориш тармоқлари ҳудудларидаги ер майдонлардан унумли фойдаланган ҳолда у ерларда ёрдамчи хўжаликлар ташкил этилмоқда.
Жумладан, айни кунларда Хоразм вилоятининг Боғот, Янгиариқ, Янгибозор туманлари “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасалари ҳамда “Полвон-Ғозовот” ирригация тизими бошқармаси томонидан “Остона”, “Р-8”, “Дарёлиқ” каналлари ва “Борамиқ” гидроиншооти ҳудудларида ўрдакхоналар қуриш ҳамда мавжудларида таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)