ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Жорий йилнинг 10 апрель куни Насос станциялари ва энергетика бошқармаси мутахассислари томонидан Янгибозор туманидаги “Пастки Қиличбой” суғориш насос станциясида ишчи-хизматчилар учун семинар ўтказилди.
Семинарда насос агрегатлари ва қудуқларни ишлатишда электр энергиясидан лимитлар доирасида фойдаланиш, станцияни доимий равишда ишчи ҳолатда сақлаш, агрегатларни ўз вақтида таъмирлаш, шунингдек, объект атрофи ободонлаштирилишига мунтазам эътиборда бўлиш масалалари муҳокама қилинди ҳамда режадаги топшириқлар юзасидан вазифалар белгиланди.
Шу билан бирга, ҳукуматнинг соҳага доир қарор ва фармонлари мазмун-моҳияти бўйича тушунтиришлар берилди. 
Маълумот ўрнида, ушбу насос станцияси 1999 йилда қуриб фойдаланишга топширилган бўлиб, 2 дона “20 НДН” русумли агрегатга эга; “Қиличниёзбой арна” каналидан сув олиб, “Боғолон” ҳудудидаги 550 гектар ер майдонини суғоришга хизмат қилади.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)