Ҳозирги даврда сувдан оқилона фойдаланиш масаласи айниқса муҳимдир. Қишлоқ хўжалиги ривожланаётган мамлакатимизда бу жиҳатга катта эътибор қаратилган ҳолда бу борада амалий чора-тадбирлар ҳаётга тадбиқ этилган.
Шулардан бири суғориладиган экин майдонларда сув тежовчи технологиялардан фойдаланишдир. Сувни тежаш технологияларини жорий этиш бу сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва йўқотишларни минималлаштириш демакдир.
Бу борада вилоятимиз туманлари “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасалари мутахассислари томонидан ҳам фермерлар орасида ушбу технологиялар афзалликларини тушунтириш бўйича унумли тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Ана шундай ташвиқот ишларнинг натижаси сифатида Тупроққалъа туманидаги яна учта фермер хўжалигида амалга оширилаётган ишларни келтириш мумкин
Жумладан, айни дамларда “Оқ олтин Питнак”, “Рўзибой тимтор” ҳамда “Омонгалди дарға” фермер хўжаликлари пахта экин майдонларида томчилатиб суғориш технологиясининг ўрнатиш жараёнлари кетмоқда. Хусусан, насос ва трансформаторларни ўрнатиш тугатилиб, қолган жиҳозларни ҳам монтаж ишлари давом этмоқда.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати





