МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Хоразм вилояти

️Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан буюк давлат арбоби ва саркарда, илм-фан, маданият ва санъат ҳомийси Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллигини юртимизда кенг нишонлаш мақсадида ҳар йили апрель ойини “Амир Темур ойлиги” деб эълон қилиш белгиланди.

Шу муносабат билан мазкур лойиҳа доирасида Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида таклиф этилган меҳмон - Урганч давлат университети “Тарих” кафедраси ўқитувчиси Умрбек Салаев иштирокида ходимлар билан давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда Иккинчи Уйғониш даври — Темурийлар Ренессанси бунёдкори Амир Темур бобомизнинг ҳаёт йўллари ва ҳарбий юришлари ҳақида маълумотлар берилар экан, бу инсоннинг миллий давлатчилигимиз ва жаҳон тарихида беқиёс ўрин тутиши таъкидлаб ўтилди.
Шу билан бирга, Амир Темурнинг давлатчилик ва дипломатия, ҳарбий маҳорат, бунёдкорлик салоҳияти, илму фан, санъат ва меъморчиликка оид қарашлари, ҳаётнинг маъно-мазмуни, инсонни улуғлайдиган эзгу ишлар ҳақида билдирган фикрлари, дину диёнат ва адолатни жойига қўйиш, салтанат ишларини кенгаш ва тадбир асосида амалга ошириш масалаларига қаратилган, Соҳибқирон тафаккурининг маҳсули бўлган “Темур тузуклари” асари ҳақида тушунтиришлар берилиб, ушбу китобни мутолаа қилиш тавсия этилди.
Тадбир қизиқарли маъруза ҳамда иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазаларига бой тарзда ўтди.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)