ЁРДАМЧИ ХЎЖАЛИК – ҚЎШИМЧА ДАРОМАД МАНБАИ

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Жорий йилнинг 8 март санасида “Полвон-Ғозовот” ирригация тизими бошқармаси тасарруфида бўлган Хива туманидагии “Зей яб” каналининг ПК 0+00 қисмидаги гидроиншоотда сув хўжалиги объектлари ва уларнинг атрофидаги ҳимоя минтақа зоналаридан самарали фойдаланиш мақсадида ёрдамчи хўжаликларни ташкил этиш ҳамда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар таҳлилига бағишланган семинар бўлиб ўтди. 
Семинар Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ж.Жуманиёзов томонидан олиб борилиб, унда вилоятнинг барча сув хўжалиги тизим ташкилотлари раҳбар ва ходимлари иштирок этишди.
Тадбирда кун тартибидаги масалалар доирасида ҳар бир ташкилот томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида йиғилганларга ахборот тақдим этилди.
Шунингдек, ёрдамчи хўжаликларда етиштирлаётган маҳсулотлар ҳосилдорлигини янада ошириш ва бу орқали ташкилотларнинг ривожлантириш жамғармаларига маблағлар тушириш ҳамда объектлар атрофида экилган кўчатлар парваришларига доир керакли кўрсатмалар берилди.
Бундан ташқари “Зей яб” каналининг ушбу объектида ташкил этилган ёрдамчи хўжаликда амалга оширилган ишлар кўздан кечирилди.
Маълумот ўрнида, ҳозирда ушбу ҳудуднинг 1,7 гектар ер майдонида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экишга тайёрлаш ишлари кетмоқда; объектда иссиқхона ҳам мавжуд бўлиб, у ерда редиска сабзавоти етиштирилмоқда. Бундан ташқари, ёрдамчи хўжаликда 30 бош қўй, паррандалар ва 10 та қутида асалари парваришланмоқда.
Бу каби тадбирларнинг барчаси ташкилотларда меҳнат қилаётган ходимларни моддий рағбатлантиришга қаратилгандир.
 
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)