СУВ ХЎЖАЛИГИНИ РАҚАМЛАШТИРИШ ВА ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИК МАСАЛАЛАРИГА БАҒИШЛАНГАН СЕМИНАР

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси тасарруфидаги, Хоразм вилоятининг Янгибозор туманидаги “Уйғур-2” насос станциясида сув хўжалигини рақамлаштириш ва сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш ҳамда сув хўжалиги объектларини давлат-хусусий шериклик асосида бошқариш мавзуларида семинар ташкил этилди.
Унда объект ишчи-хизматчилари, соҳа мутахассислари ва фермер хўжаликлари вакиллари қатнашди.
Семинарда юртимизда сув хўжалиги соҳасини рақамлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш ва барқарор ривожлантириш бўйича ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган чора-тадбирлар хусусида маълумотлар берилди.
Шунингдек, иштирокчиларга, давлат-хусусий шериклик лойиҳаси тўғрисида маълумотлар берилиб, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 10 майдаги “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги ЎРҚ-537-сон Қонуни мазмун-моҳияти ва аҳамияти тушунтирилди.

Маълумот учун: ушбу насос станцияси 2010 йилда ишга туширилган бўлиб, ДХШ шартлари асосида 2021 йилда “Собир Улуғбек” фермер хўжалигига топширилган. Ҳозирда ҳудуднинг 239,3 гектар ер майдонларни сув билан таъминлаб келмоқда.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)