РАМАЗОН – МЕҲР-МУРУВВАТ ВА САХОВАТ ОЙИ!

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Барчамизга аён бўлганидек, юртимизда Рамазон ойида хайрия тадбирлари, эҳтиёжманд оила ва бемор инсонларни ҳолидан хабар олиш ҳамда моддий қўллаб-қувватлаш каби саховатпеша ишлар анъанага айланган.
Ана шундай хайрли амаллардан Хоразм вилояти сув хўжалиги ташкилотлари ҳам четда қолмаган ҳолда ўзларининг баҳоли ҳиссаларини қўшишмоқда.
Жумладан, “Полвон-Ғозовот” ирригация тизими бошқармаси раҳбарияти томонидан Хонқа туманидаги оталиққа олинган Шомохулум, Паҳлавонлар ва Илғор маҳаллаларидаги ёрдамга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга ифторлик учун бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.
Инсонларнинг меҳрибонлиги ва бир-бирларига ёрдам бериш истаги орқали жамиятда ижобий ўзгаришлар юзага келади.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)