Ушбу қабулда туманнинг Саидлар маҳалласида истиқомат қилувчи фермери Эргаш Сафаров ҳудуддаги 5 та маҳалла аҳолиси ва бир нечта фермер хўжаликлар экин майдонларини суғоришга хизмат қилувчи “Саид” каналини лойқадан тозалашда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Вазир томонидан мутасадди раҳбарларга берилган керакли кўрсатмалар натижасида мурожаат тез ва ўз вақтида амалий ечим топди.
Хусусан, Тупроққалъа тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси мутахассислари томонидан дарҳол жойига чиқиб ўрганишлар ўтказилиб, махсус техникалар ёрдамида канал тозаланди ва функционал ҳолатга келтирилди.
Э.Сафаров мурожаатини ижобий ҳал қилишда ёрдам берган сув хўжалиги ташкилоти ходимларидан миннатдорлигини айтаркан, барча маҳалладошлари бундай натижадан хурсандлигини таъкидлаб ўтди.Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати






