Янги бино Урганч туманининг Тадқиқотчилар маҳалласида, 0,15 гектар майдонда барпо этилади. Лойиҳа доирасида замонавий ва инновацион технологиялар билан жиҳозланадиган, сув ресурсларини бошқариш, ирригация тизимларини такомиллаштириш ҳамда илмий-тадқиқот ишларини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қиладиган лаборатория ташкил этилиши режалаштирилган.
Қурилиш ишлари “Хоразмсувқурилишинвест” давлат муассасаси буюртмаси асосида “XIVA CHINOBOD BINO SERVIS” МЧЖ томонидан амалга оширилмоқда.
Янги лаборатория сув хўжалиги соҳасида илмий изланишларни кучайтириш, замонавий таҳлил ва тадқиқот усулларини жорий этиш ҳамда ҳудудий муаммоларга илмий асосланган ечимлар ишлаб чиқишга хизмат қилиши кутилмоқда.Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати





