КУЗГИ-ҚИШКИ ТАДБИРЛАР

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Хоразм вилояти сув хўжалиги ташкилотлари томонидан вегетация даври бошлангунга қадар суғориш тармоқларини бетонлашни якунлаш мақсадида ишлар жадаллик билан амалга оширилмоқда.
Хусусан, вилоятнинг барча ҳудудларида туманлар “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасалари томонидан канал ва ариқларда бетонлаш олиб борилмоқда.
Жумладан:

Хива туманидаги 6 км узунликдаги “Парчанхос” каналида; режа 4,1 км белгиланган бўлиб, ҳозирда ПК30+00дан ПК35+00гача 500 метр қисми бетонланди.
 
Хива тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси ҳисобида 182,4 км узунликдаги каналлар ҳамда 220,3 км ички ариқлар бўлиб, ҳозиргача умумий ҳисобда 89 км қисми бетонланган.

Шу билан бирга, Янгиариқ туманидаги 170 гектар майдонга хизмат қилувчи “Жиқи” ички каналида бетонлаш бормоқда. Канал узунлиги 3 км бўлиб, бугунгача 1 185 метр қисмида ишлар якунланди. 

Янгиариқ тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси тасарруфида 142 км узунликдаги хўжаликлараро каналлар ҳамда 426,5 км ички ариқлар мавжуд. Бугунги кун ҳолатига уларнинг жами 71 км қисмида бетонлаш ишлари тугатилган.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)