Унда вилоятда сувдан самарали фойдаланиш, гидротехник иншоотларни беталофат ишлатиш ва сел-тошқинларга қарши тадбирлар ҳамда сув хўжалиги объектларининг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Семинар давомида Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 30 августдаги “Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида”ги ЎРҚ-865-сон Қонуни, Президентимизнинг 2024 йил 5 январдаги “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5-сонли Қарори ҳамда 2024 йил 7 майдаги “Сув хўжалигида замонавий бошқарув тизимини жорий қилиш ва ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш тўғрисида”ги ПФ-74-сонли Фармони мазмун-моҳияти ва аҳамияти тушунтирилди.Шунингдек, гидроиншоотда эксплуатация қилиш бўйича йўриқномаси, техника хавфсизлиги бўйича кўрсатмалар, юқори бьефда максимал сув сатҳини кўрсатиб турувчи қизил чизиқ бўлиши, паспорт маълумотлар ёзилган паннолар ўрнатилиб қўйилиши ва сув ҳисоб-китоби журналлари ўз вақтида тўлдириб борилиши, авария захира материаллари тайёрланган бўлиши ҳамда ускуналар занглашга қарши бўёқланиши кераклиги таъкидлаб ўтилди.
Бундан ташқари объект атрофида доимо ободонлаштириш ишлари эътиборда бўлишлиги юзасидан кўрсатмалар берилди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати





