Станцияда электр энергиясини тежаш, яъни муқобил энергия ресурсларидан, хусусан, қуёш нуридан фойдаланган ҳолда электр энергияси ишлаб чиқариш ва уни сув олишга сарфлаш мақсадида 100 кВт.ли қуёш панеллари ўрнатилди.
Бугун ушбу объектда Насос станциялари ва энергетика бошқармаси томонидан ишчи-ходимлар учун семинар ташкил этилди.
Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 5 февралдаги “Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-47-сонли Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Сув кодекси мазмун-моҳияти ва аҳамиятлари бўйича тушунтиришлар берилди.Шунингдек, насос станцияси фаолияти, агрегатлар техник ҳолати ва мавсумий таъмирлаш ишлари таҳлил қилиниб, ҳукумат режа-топшириқлари ижросини таъминлаш юзасидан керакли кўрсатмалар берилди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати





