МАЪНАВИЯТ СОАТИ

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси матбуот котиби Н.Машарипова томонидан ходимлар ўртасида китобхонлик маданиятини тарғиб этиш мақсадида Урганч тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасасида “Маънавият соати” ўтказилди.
Тадбирда ходимларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 15 январдаги “Китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва аҳоли ўртасида китоб ўқишга қизиқишни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-9-сонли Қарори таништирилиб, унинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти бўйича тушунтиришлар берилди.
Хусусан, ташкилотларда “Китоб бурчаги” ташкил этилиб, ҳар ойда ходимлар учун “Китоб ўқиш соати” йўлга қўйилиши ва китобхонлик бўйича ички рейтинг тизими жорий этилиши ҳамда энг кўп китоб ўқиган ходимлар моддий рағбатлантирилиши белгиланганлиги таъкидланди.
Шунингдек, учрашув сўнггида гўзал фалсафий рубоийлари туфайли “Хоразм Хайёми” номи билан шуҳрат қозонган хоразмлик шоир ва қаҳрамон Паҳлавон Маҳмуднинг рубоийлар китобини мутолаа қилиш тавсия этилди.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)