Шу муносабат билан Хоразм вилоятининг барча туманларида канал ва ариқларни бетонлаш жараёнлари қизғин олиб борилмоқда.
Жумладан, Урганч туманидаги, “Дўстлик ёп” каналидан сув олувчи “Дўстлик ёп-11” ички ариғи бетонланмоқда. Ушбу ариқ узунлиги 1070 метр бўлиб, туман “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси томонидан бугунгача 120 метрдан ортиқроқ қисмида ишлар якунланди. Ариқ ҳудуднинг 2 маҳалласидаги аҳоли томорқалари ҳамда боғдорчилик билан шуғулланувчи иккита фермер хўжалигининг 110 гектар ер майдонларига сув етказиб беради.
Шунингдек, Шовот туманидаги “Қишлоқ ёп” каналида ҳам бетонлаш ишлари айни авжида. Бетонлаш ишларида “Шовот-Қуловот” ирригация тизими бошқармаси, Насос станциялари ва энергетика бошқармаси, Мелиоратив экспедиция ҳамда туман “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасалари ишчи жамоаси бирдамлик билан қатнашмоқда. “Қишлоқ ёп” канали узунлиги 10 км бўлиб, 2025 йилда Давлат дастурига мувофиқ 6,2 км қисми бетонланган. Ҳозирда кузги-қишки тадбирлар доирасида яна 600 метрида ишлар тугатилди.
Суғориш тармоқларини бетонлаш нафақат сув ресурсларини тежаш ва самарали фойдаланишга хизмат қилади, балки бундай тадбирлар экологияга ижобий таъсир кўрсатиб, аҳоли сув таъминотини янада яхшилайди.Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати





