ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Хива туманидаги “Арвик” насос станцияси 2015 йилда ишга туширилган бўлиб, фермерлар ва аҳоли томорқа ерларининг 334,5 гектар майдонига сув етказиб беради. Ушбу станция 2023 йилда давлат-хусусий шериклик (ДХШ) шартномаси асосида “Khiva сluster” масъулияти чекланган жамиятига берилган.
Бугун ушбу насос станциясида сув хўжалиги объектларини рақамлаштириш ва давлат-хусусий шериклик масалалари бўйича семинар ўтказилди. 
Унда Насос станциялари ва энергетика бошқармаси раҳбар ва ўринбосари, Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси, туман “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасалари мутахассислари, объект хизматчилари, хусусий шерик ҳамда фермер хўжаликлари ва аҳоли вакиллари иштирок этишди.
Семинарда сув хўжалиги объектларини рақамлаштириш - энергия истеъмолини оптималлаштиришга ёрдам бериши, бу эса иқтисодий самарадорликка олиб келиши, уларнинг ишини мониторинг қилиш ва бошқариш имконини берувчи муҳим жараёнлиги ҳамда у орқали насос станцияларининг ҳар бир қисми ҳақида аниқ маълумотларни олиш мумкинлиги, бу эса ўз навбатида уларнинг ишини оптималлаштириш ва таъмирлаш жараёнларини енгиллаштирилиши таъкидланди.
Шу билан бирга, иштирокчиларга ДХШ модели юзасидан ҳам тушунтиришлар берилди. Хусусан, ушбу моделда давлат ва хусусий ширкатлар биргаликда лойиҳаларни амалга ошириш, хизматларни кўрсатиш ёки инфратузилма объектларини қуриш ва бошқариш мақсадида ҳамкорлик қилишлари ва бунинг натижасида ижтимоий ва иқтисодий самарадорликни оширишга, ресурсларни самарали бошқариш ва давлат хизматларини яхшилашга эришилиши тушунтирилди.

Шунингдек, тадбир давомида Ўзбекистон Республикасининг Сув кодекси ҳамда “сув текин эмас” ғоясининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятлари хусусида тушунтиришлар берилиб ўтилди.
 
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)