ХОНҚА ТУМАНИДАГИ БЕТОНЛАШ ИШЛАРИ

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Хоразм вилоятида сув исроф бўлишини олдини олиш ва суғориш тармоқларининг фойдаланиш муддатини узайтириш мақсадида амалга оширилаётган бетонлаш ишлари жадал давом этмоқда.
Хусусан, айни кунларда Хонқа туманидаги “Мадир ёп-1” канали ҳамда “Р-9а” ички каналлари бетонланмоқда.
Умумий узунлиги 13,1 км бўлган “Мадир ёп-1” канали 2025-2026 йилларда каналлар ва суғориш тармоқларини бетонлаш ва реконструкция қилиш ишлари бўйича Давлат дастурига киритилган бўлиб, бугунгача 8,8 км қисмида ишлар якунланган. Канал 2 750 гектар майдонни сув билан таъминлашга хизмат қилади.
“Р-9а” ички канали эса туманнинг “Томадурвадик” ҳудудига хизмат қилиб, 165 гектар ер майдонни сув билан таъминлайди. Канал узунлиги 3,5 км бўлиб, 3 км қисми бетонланди.
Хонқа тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси ҳисобида жами 333,6 км узунликдаги канал ва ариқлар мавжуд бўлиб, бугунгача 119 км қисми бетонлаб тугатилди.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)