СУВНИ ТЕЖАШ – ДАВР ТАЛАБИ

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Сув ресурсларини асраш, улардан оқилона ва самарали фойдаланишда сув тежовчи технологияларни қўллаш ижобий натижалар бермоқда. Шу сабабли Хоразм вилоятида ушбу технологияларни жорий этишга қаратилган тарғибот учрашувлари мунтазам олиб борилмоқда.
Ана шундай тадбирлардан бири Гурлан туманининг “Намуна” ҳудудидаги “Ғофуржон Диёр” масъулияти чекланган жамиятига қарашли бўлган экин даласида туман “Сув етказиб бериш хизмати” ДМ мутахассислари ҳамда фермерлар иштирокида ўтказилди.
Унда пахта маҳсулоти етиштирилаётган мазкур 15 гектарли ер майдонда ўрнатилган дискрет (кавсар) технологиясининг афзалликлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди. 
Шу билан бирга, сув тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича давлатимиз томонидан олиб борилаётган рағбатлантириш механизмлари тушунтирилди. 
Хусусан, “agrosubsidiya.uz” платформаси ҳамда “suvkredit.uz” электрон тизимлари ишлаб чиқилганлиги ва уларнинг шаффоф ишлаши, яъни барча жараён босқичларида тўғридан-тўғри кузатиб бориш имконияти мавжудлиги юзасидан атрофлича маълумотлар берилди.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)