Семинарда 2025 йил 30 июлда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Сув кодекси ходимлар ўртасида муҳокама қилиниб, мазкур ҳужжат бўйича савол-жавоблар ўтказилди.
Шунингдек, ходимларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 981-сонли қарори мазмун-моҳияти тушунтирилди ҳамда муассаса ҳисобидаги сув хўжалиги объектларининг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ва давлат рўйхатидан ўтказиш хусусида кўрсатмалар берилди. Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати





