Жорий йил 13 февраль санасида Хоразм вилоятининг Хонқа тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасасида сув хўжалиги объектларининг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш масалалари юзасидан семинар бўлиб ўтди.
Семинарда 2025 йил 30 июлда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Сув кодекси ходимлар ўртасида муҳокама қилиниб, мазкур ҳужжат бўйича савол-жавоблар ўтказилди.
Шунингдек, ходимларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 981-сонли қарори мазмун-моҳияти тушунтирилди ҳамда муассаса ҳисобидаги сув хўжалиги объектларининг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ва давлат рўйхатидан ўтказиш хусусида кўрсатмалар берилди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати