Ушбу лойиҳада кўрсатилган тадбирларнинг амалга ошиши натижасида вилоятимизда 1 120 км узунликдаги коллектор-зовур тармоқларига боғланган ва суғориладиган 26 195 гектар майдоннинг 11 788 гектарида мелиоратив ҳолат яхшиланишига эришилади, шундан, ўрта ва кучли шўрланган майдонлар 472 гектарга камайишига, сизот сувлар сатҳи 2 метргача бўлган майдонларнинг 2 711 гектаргача камайишига ҳамда 8 605 гектар майдоннинг мелиоратив ҳолатини барқарор сақлашга эришилади.
Шу муносабат билан “Хоразмсувқурилишинвест” давлат муассасасида мазкур лойиҳалар бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан буюртмачи ва фойдаланувчи ташкилотлар иштирокида учрашув ўтказилди. Унда тадбирларнинг бориши ҳамда келгуси режалар таҳлил қилинди.Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати





