Шу мақсадда Хоразм вилоятининг Гурлан, Тупроққалъа, Қўшкўпир, Урганч ва Янгиариқ туманларидаги “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасалари томонидан каналлар махсус техника ёрдамида лойқадан тозаланмоқда.
Маълумот ўрнида: 2025–2026 йиллар кузги-қишки мавсумда вилоят бўйича ирригация ва мелиорация тармоқларини тозалаш ишлари режаси 467,1 км этиб белгиланган. Ҳозирга қадар 460,9 км суғориш тармоқларида ишлар бажарилди.
Амалга оширилаётган тадбирлар суғориш тизимларининг ўтказувчанлик қобилиятини ошириш, сув йўқотишларини камайтириш ҳамда келгуси мавсумга тармоқларни тайёр ҳолатга келтиришга хизмат қилади.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати





