9 ФЕВРАЛЬ – БУЮК БОБОМИЗ АЛИШЕР НАВОИЙ ТАВАЛЛУД КУНИ

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 585 йиллиги муносабати билан “Алишер Навоийнинг ижодий мероси” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирга Абу Район Беруний номидаги Урганч давлат университетининг “Ўзбек тили ва адабиёти” кафедраси профессори Санъатжон Матчонбоевич Сариев таклиф этилди. 
Учрашув давомида шоирнинг ўзбек адабиётида янги бир даврни бошлаб бергани, унинг турли соҳаларда, хусусан, шеърият, наср ва фалсафа бўйича яратган катта асарлари ўзбек халқининг маданияти, адабиётида алоҳида ўрин тутиши, шу билан бирга, жаҳон адабиётида ҳам катта эътиборга сазовор бўлганлиги таъкидлаб ўтилди.
Суҳбат чоғида профессор С.Сариев томонидан ходимларга А.Навоийнинг асарлари мазмун-моҳиятини очиб берувчи “Ибратли ҳикоятлар ва ҳислатли ҳикматлар” китобини мутолаа қилиш тавсия этилди.
Санъатжон Матчонбоевич ўзининг қизиқарли нутқини тугатар экан, шундай деди: “Алишер Навоийнинг асарларини ўқиш, унинг фикрлари билан танишиш барчага муҳим аҳамият касб этади. Чунки унинг ижоди инсонпарварлик, билим ва маърифатга даъват этади”.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)