СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИ ТУПРОҚҚАЛЪА ТУМАНИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Жорий йилнинг 6 февраль санасида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев Хоразм вилоятининг Тупроққалъа туманида фермер ва деҳқон хўжаликлари раҳбарлари билан сайёр қабул ўтказди.
Тадбирда 60 нафардан ортиқ фермерлар ҳамда вилоят сув хўжалиги ташкилотлари раҳбар ва мутахассислари иштирок этишди.
Очиқ мулоқот форматида ташкил этилган қабулда сўнгги йилларда сув хўжалиги соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар, яратилаётган шароитлар, имтиёзлар ҳамда субсидиялаш тартиблари юзасидан атрофлича маълумотлар берилди.
Шу билан бирга, иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Сув кодексининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти тушунтирилди.

Қабулда сув тақсимоти, ирригация тармоқларини таъмирлаш ва насос қурилмалари иши билан боғлиқ мурожаатлар тингланиб, уларнинг аксарияти жойида ҳал этилган бўлса, қўшимча вақт талаб этадиган мурожаатлар бўйича эса мутасаддиларга уларни ҳал этиш борасида аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)