СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ МАВЗУСИДА СЕМИНАР

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Хоразм вилоятининг Урганч тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасасида сув хўжалиги объектларини рақамлаштириш ва иш жараёнларида сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш мавзусида семинар бўлиб ўтди.
Семинарни Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ахборот ва рақамли технологиялар бўйича мутахассиси Ф.Отажонов олиб борди. 
Семинарда иштирокчиларга фойдаланилаётган ахборот тизимларининг хавфсизликларини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳамда соҳада сунъий интеллектдан қай даражада унумли фойдаланиш хусусида тушунтиришлар берилди.
Шу билан бирга, Урганч тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси ҳисобидаги сув иншоотларида мавжуд бўлган 23 та “Ақлли сув”, 19 та онлайн насос ва 125 та “Дайвер” қурилмаларининг соз ҳолатда ишлашларини доимий равишда назорат қилиш бўйича кўрсатмалар берилди. 

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)