Жумладан, Хива тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси томонидан “Дашёп” канали махсус техникалар ёрдамида тозаланмоқда.
Ушбу канал туманнинг Гулшан, Бўстон ва Дашёп маҳаллаларидаги аҳоли томорқалари ҳамда фермер хўжаликларининг 1 800 гектардан ортиқ экин майдонларини суғоришга хизмат қилади.
Канал умумий узунлиги 6 км бўлиб, шу кунгача 4,6 км қисми тозаланди. Туман бўйича кузги-қишки тадбирлар доирасида жами 32 км узунликдаги каналлар лойқадан тозаланиши режалаштирилган ҳолда бугунгача 30,3 км қисмида ишлар якунланган. Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати





